Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

8 ёшли қизча қовоғарилар чақишидан вафот этди

8 ёшли қизча қовоғарилар чақишидан вафот этди

Малайзияда 8 ёшли қизча қовоғари чақишидан вафот этди, деб ёзади The Sun.

Хабарда айтилишича, қизча уч ёшли укаси ва бошқа болалар билан уй яқинида ўйнаётган эди. Шунда уларга қовоғарилар ҳужум қилади. Қизчанинг дўстлари қочишга улгурган, унинг ўзи эса ҳашаротларга қаршилик кўрсата олмай қолган. Қовоғарилар қизчани 65 марта чаққан.

Қизчанинг укаси югуриб уйга кирган ва онасига бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берган. Аёл зудлик билан қизи ва ўғлини шифохонага олиб борган. Бироқ шифокорларнинг уринишига қарамай қизча шу куни тунда вафот этган.

Қайд этилишича, қизчанинг ички органлари қовоғарилар заҳри таъсирида ўз функциясини бажара олмай қолган.

Киритилди: 10:15 06.06.2020. Ўқилди: 4027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!