Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

6 ёшли малика Шарлотта дунёдаги энг бадавлат қизалоқ деб топилди

6 ёшли малика Шарлотта дунёдаги энг бадавлат қизалоқ деб топилди

Буюк Британия шаҳзодаси Уилям ва герсогиня Кейт Миддлтонинг қизи малика Шарлотта дунёдаги энг бадавлат қизалоқ эканлиги маълум бўлди. Шарлотта мазкур рейтингда акаси шаҳзода Жорж ва укаси шаҳзода Луидан ташқари, хонанда Беёнсенинг қизи Блу Айви Картер, Ким Кардашяннинг қизлари – Норт ва Чикагони ҳам ортда қолдириб кетган.

6 ёшли қизалоқнинг бойлиги 5 миллиард АҚШ долларига тенг. Кембриж герсогининг ўғиллари ҳам энг бадавлат болалар рейтингидан ўрин эгаллаганлар. Маълумотларга кўра, шаҳзода Жоржнинг бойлиги айни вақтда 3 миллиард, кичкинтой Луининг бойлиги эса 1 миллиард АҚШ долларига тенг.

Қироллик оиласи экспертлари ушбу феноменни Шарлоттанинг ҳар сафар омма қаршисига чиқиши катта шов-шувга сабаб бўлиши билан изоҳлаган. Жажжи маликанинг кийиб олган либосига бўлган талаб шу куннинг ўзидаёқ ошиб кетади. Бу ҳолатга “Шарлотта эффекти” деб ном берилган.

Киритилди: 16:40 18.10.2021. Ўқилди: 3332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!