Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

6 ойдан буён хориждаги шифохонада комада ётган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

6 ойдан буён хориждаги шифохонада комада ётган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Федерациясининг Зарийск шаҳрида меҳнат қилаётган чустлик Бобуржон Расуловнинг бошига кулфат тушди. Ўтган йилнинг сентябрида иш жойида фалокатга учраган юртдошимиз қарийб олти ойдирки, ўша жойдаги марказий шифохонада кома ҳолатида ётади. Бу ҳақда Халқ сўзи онлайн ёзмоқда.

Б. Расуловнинг ўта оғир аҳволдалигидан хабар топган Истиқболли авлод ижтимоий ахборот маркази Наманган вилоят бўлими уни Ўзбекистонга олиб келиш ҳақида тегишли идораларга мурожаат қилди. Бобуржон яқинда Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан уйига олиб келинди.

Туғилиб ўсган гўшасига қайтарилган ҳамюртимиз айни пайтда яқинлари меҳри ва шифокорлар назоратида.

Киритилди: 15:58 16.02.2019. Ўқилди: 2370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!