Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

57 мингга яқин абитуриент ҳали рухсатнома олмаган. Улар имтиҳонга киритиладими?

57 мингга яқин абитуриент ҳали рухсатнома олмаган. Улар имтиҳонга киритиладими?

Ўзбекистонда жорий йилги тест синовлари эртага, 29 июлдан бошланади. Мазкур муҳим жараённи ўтказиш учун Ўзбекистон бўйича 66та бино ҳар томонлама пухта тайёрланган.

Бугун, 28 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида 2019 йилда олий ўқув юртларига тест синовларини ўтказишга тайёргарлик мавзусида бўлиб ўтган брифингда маълумот берилишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ИИВ ҳамкорлигида 1 минг 155та видеокузатув камералари ва 120 дона мобиль алоқаларини тўсувчи қурилма, абитуриентлар сонидан келиб чиққан ҳолда металлорамалар, бармоқ изи асосида таниш воситалари ўрнатилган. Имтиҳон пайтида гуруҳ назоратчиси вазифасини бажариш учун тавсия этилган 8 минг нафардан ортиқ номзоддан 5 минг 232 нафари саралаб олинган. Олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари, халқ таълимидаги раҳбар ва педагог ходимлардан иборат назоратчилар билан меҳнат шартномалари имзоланган ва уларга бир смена учун 92 минг сўм ҳақ тўланади. 

Анжуманда айтилишича, жорий ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига таҳсил олиш учун 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтиб, маълумотлар базасига киритилган. Шундан 979 минг 436 нафари тест синовларида қатнашади. 13 минг 821 нафари кечки таълим, 335 минг 7 нафари эса сиртқи таълим шаклига рўйхатдан ўтган. Шу кунга қадар турли сабаблар билан 57 мингга яқин абитуриент рухсатнома олмаган. Уларнинг бу муаммоси тез ва ижобий ҳал этилиши борасида бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Агар бу абитуриентлар тест жараёнлари тугагунга қадар, яъни 14 августгача ҳам рухсатномани олишса имтиҳонга муаммосиз киритилади.

Тест жараёнлари икки сменада ўтказилади. Абитуриентлар биринчи сменада соат 07:00 гача, иккинчи сменада эса соат 14:00гача белгиланган бинога рухсатнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан ортиқча буюмларсиз етиб боришлари зарур. Бир кунда 70 минг нафар абитуриент имтиҳон топшириши кўзда тутилган.

 

Киритилди: 17:17 28.07.2019. Ўқилди: 2210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!