Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

544 миллион сўмлик велосипед эҳтиёт қисмларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

544 миллион сўмлик велосипед эҳтиёт қисмларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Товар-моддий бойликларни божхона назоратидан четлаб олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан олиб келинган контейнерлардаги велосипед эҳтиёт қисмлари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, умумий қиймати 544,1 миллион сўмлик 16 525 дона велосипед покришкалари, 27 200 дона камералар ва 3 650 дона насослар декларацияда кўрсатилганидан ортиқча эканлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 19:21 29.03.2020. Ўқилди: 1676 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!