Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

5 йил стажга эга ходимларни талабаликка тавсия қилиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхати эълон қилинди (фото)

5 йил стажга эга ходимларни талабаликка тавсия қилиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхати эълон қилинди (фото)

Ваниҳоят Давлат қабул комиссиясининг қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби, шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди (рўйхат пастдаги суратда). Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

 Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.

Сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил ўқилади.

Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

Тавсиянома олган ходимлар 20 июлгача (шу куни ҳам) қуйидаги ҳужжатларни топширади:
- ариза;
- диплом ёки шаҳодатнома;
- паспорт нусхаси (оригинали кўрсатилади);
- 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
- меҳнат дафтарчасидан тасдиқланган кўчирма;
- иш жойидан тавсиянома;
- ташкилотнинг тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати.

Тавсиянома олган ходим-абитуриентлар учун суҳбатлар 10 августдан 20 августга қадар ўтказилади.

Киритилди: 09:49 10.07.2019. Ўқилди: 8714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!