Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

400 АҚШ долларига гиёҳвандлик воситасини ўтказишга уринган шахс қўлга олинди

400 АҚШ долларига гиёҳвандлик воситасини ўтказишга уринган шахс қўлга олинди

ДХХ Ғиждувон туман бўлими, вилоят Божхона бошқармаси ва Ғиждувон туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон туманида жойлашган “Дилором” чойхонаси олдида Шофиркон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро М.Т назорат тариқасида гиёҳвандлик воситаларини сотиб олиш учун юборилган фуқаро К.У.га гугурт қутиларига жойлаштирилган, соф вазни 6,56 гр.га тенг бўлган «марихуанна» гиёҳвандлик воситасини 400 АҚШ доллари эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:32 05.02.2020. Ўқилди: 1585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!