Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

4 150 000 сўмлик кир ювиш машинаси дўкондан уйга келгунича ишдан чиқди

4 150 000 сўмлик кир ювиш машинаси дўкондан уйга келгунича ишдан чиқди

Андижон тумани Ўрикзор МФЙ, Ёрқин ҳаёт кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Муҳаммед Андижон шаҳрида жойлашган LG савдо дўконидан 4 150 000 сўмга автомат кир ювиш машинасини сотиб олади. Афсуски, уйга бориб кир ювиш машинасини ишлатиб кўрганида, у ишламайди. Бу ҳақда UZ24 га Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизмати хабар қилди.

Фуқаро бундан норози бўлиб сервис марказига мурожаат қилганида эса марказ ходимлари истеъмолчига рад жавобини қайтаришади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ушбу мурожаат ўрганиб чиқилди ва кир ювиш машинасига тўланган 4 150 000 сўм кайтариб берилди , дейилади хабарда.

Manba: uz24. uz

Киритилди: 21:30 12.02.2019. Ўқилди: 2742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!