Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

3та туманда туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун махсус солиқ режими татбиқ этилади

3та туманда туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун махсус солиқ режими татбиқ этилади

Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва “Айдар-Арнасой” кўллар тизимида қўшимча туристик зоналар ва дам олиш масканларини барпо этиш бўйича 300 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, 25 минг иш ўринлари яратилади.

Бунинг учун, махсус дастур қабул қилиниб, унда қуйидагилар назарда тутилади: Жиззах шаҳридаги темир йўл вокзалидан ушбу ҳудудлардаги туристик мажмуаларга тезюрар автобуслар қатнови йўлга қўйилади; Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудлардан уюшган ҳолда келадиган туристларга транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб берилади; ушбу туманларнинг туризм объектларигача йўл ва электр таъминотига 200 миллиард сўм ажратилади.

Аҳоли хонадонларида “оилавий меҳмон уйлари”ни йўлга қўйиш учун ўқув маркази ташкил этилади ва имтиёзли кредитлар, субсидия ва янги енгилликлар пакети жорий этилади. Ушбу туманлардаги туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун махсус солиқ режими татбиқ этилади. Бунда, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор-йўғи 1 фоизини тўлайди. Йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

Шунингдек, “Зомин” туристик ҳудудида замонавий тоғ-чанғи комплекси, тоғ-дор йўли, 8 та сиҳатгоҳдан иборат “рекреацион зона” барпо этилади. Умуман, кичик бизнес ва хизматлар соҳасида “маҳаллабай” ишлаш орқали вилоятда 100 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

Киритилди: 13:48 21.10.2021. Ўқилди: 1709 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!