Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

300 кмгача нишонни уради: АҚШ Украинага кучли ракета етказиб бериши мумкин

300 кмгача нишонни уради: АҚШ Украинага кучли ракета етказиб бериши мумкин

Америка Қўшма Штатлари келаси ҳафта Украинага янги қурол-яроғ, яъни HIMARS (High Mobility Advanced Rocket System — баландга учувчи ракета тизимлари) етказиб берилишини эълон қилиши мумкин. Украина расмийлари узоқ вақтдан бери бу қуролни олишни исташган, бироқ аввалроқ Вашингтон рад жавобини берганди.

HIMARS 300 кмгача бўлган масофадаги нишонларни уриш қобилиятига эга бўлиб, зирҳли енгил юк машинасида жойлаштирилади.

CNN маълумотларига кўра, AҚШ маъмурияти Украина ушбу тизимлардан Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун фойдаланиши мумкинлигидан хавотир туфайли қуролни юборишдан бош тортган. Канал манбаларининг айтишича, бу мавзу ўтган ҳафта Оқ уйда бўлиб ўтган икки учрашувда муҳокама қилинган. AҚШ расмийлари, шунингдек, Россия Украинага оғир қуроллар юборилишини провокация сифатида кўриши мумкинлигидан хавотирда, улар фикрича, бу “Қўшма Штатларга қарши қандайдир жавоб зарбаси”ни келтириб чиқариши мумкин.

CNN суҳбатдошларининг таъкидлашича, Украинага қисқа масофали ракета тизимларини етказиб бериш ҳам кўриб чиқилмоқда. Украина ҳарбийларини исталган ракета тизимларидан фойдаланишга ўргатиш бироз вақт олади, дейди расмийлар, тахминан икки ҳафта.

Киритилди: 11:13 27.05.2022. Ўқилди: 4835 марта. Фикрлар сони: 49 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!