Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

30-ўлим! Тошкентда коронавирусга чалинган эркак вафот этди

30-ўлим! Тошкентда коронавирусга чалинган эркак вафот этди

Жорий йилнинг 1 июль куни пойтахтимизда яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак киши) ўта оғир аҳволда  Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш  аппаратига уланган.

Унга гипертония касаллиги, атеросклероз, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт)нинг иккинчи бор қайталаниши (биринчи ҳолат 2020 йил июнь ойида юз берган), геморрагик инсульт ташхиси қўйилган.

Беморга  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича  бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Жорий йилнинг 3 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
 

Киритилди: 15:44 04.07.2020. Ўқилди: 4845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!