Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

29 ноябр куни Ирландияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади

29 ноябр куни Ирландияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади

Дастлаб парламент сайловлари 2025 йилнинг мартида ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ сиёсий инқироз фонида мамлакат раҳбарияти уни тезлаштиришга қарор қилди.

Ҳозирда ҳукмрон коалиция таркибига марказчи консерватив Fine Gael партияси, либерал-консерватив Fianna Fail ва Яшиллар партияси киради. Кўп йиллар давомида Fine Gael ва Fianna Fail партияси вакиллари навбат билан ҳукуматга раҳбарлик қилиб келди. Март ойида бош вазир ва Fine Gael етакчиси Лео Варадкар кутилмаганда иккала лавозимдан ҳам истеъфога чиққанини эълон қилди, апрель ойида унинг ўрнига Саймон Ҳаррис бош вазир этиб тайинланди.

Шундан сўнг, миллатчи Shin Fine мансуб бўлган мухолифатнинг муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирувлари кучайди. Ҳукмрон коалиция миллатчилар кучайишига йўл қўймаслик учун сайлов жараёнини тезлаштириш имкониятларини муҳокама қила бошлади.

Натижада, ноябр ойи бошида Ирландия президенти Майкл Ҳиггинс бош вазир Ҳарриснинг таклифига рози бўлди ва парламентни тарқатиб юбориш ва 29 ноябрда умумий сайловлар ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Киритилди: Бугун 17:52. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!