Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

28 ёшли эркак 5-қаватдан пастга қулаган чақалоқни қандай қутқарди? (видео)

28 ёшли эркак 5-қаватдан пастга қулаган чақалоқни қандай қутқарди? (видео)

Одатда, юқори қаватдан очиқ деразадан пастга тушиб кетган чақалоқларнинг қисмати фожиали тугайди. Аммо бу сафар ҳаммаси ижобий якун топди.

Хитойнинг шимолий-ғарбида, Шинжон-Уйғур автоном районида ажойиб воқеа юз берди. Гувоҳларнинг айтишича, кўчада кўпчилик бешинчи қаватдаги очиқ деразада чақалоқ турганини кўришган, аммо уни қутқаришга улгуришмасди, чунки чақалоқ пастга қулаганди, дея ёзади Inside Edition.

Аммо шу пайт 28 ёшли Тоник Турғанбек пайдо бўлди. У машинасини тўхтатиб, тушди ва дарров чақалоқни ушлаб қолишга уринди. Тўғри, у гўдакни тутиб қола олмади, фақат йиқилиш зарбини юмшатишга муваффақ бўлди. Бироқ бу чақалоққа ҳеч қандай шикаст етмаслиги учун етарли бўлди. Гўдак ҳеч қандай зарар кўрмади.

Киритилди: 11:44 29.05.2019. Ўқилди: 2562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!