Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

28 минг долларни пайпоқларига беркитган хитойлик иқтисодчи Тошкент аэропортида ушланди

28 минг долларни пайпоқларига беркитган хитойлик иқтисодчи Тошкент аэропортида ушланди

Ўзбекистондаги қўшма корхонада ишлаб келган хитойлик фуқаро Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида пайпоқларига беркитиб 28 минг АҚШ долларини беркитиб олиб чиқиб кетмоқчи бўлди.

“Jahon.uz” манбаси хабарига кўра, вақтинчалик Тошкент шаҳрида яшаб, қўшма корхонада иқтисодичи вазифасида ишловчи В.Ч. Тошкент халқаро аэропорти орқали Хитойга кетаётган вақтда Авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тўхтатиб текшириб кўрилганда оёқларидаги пайпоқлари орасига беркитиб 28 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқиб кетишга урингани аниқланди.

Божхона декларациясида ушбу суммани кўрсатмаган хитойлик фуқаро Ўзбекистон қонунчилигига хилоф равишда иш қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси тартибида жиноий иш очилиб, Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судида ушбу иш кўриб чиқилди.

Суд 28 минг АҚш долларини давлат фойдасига ўтказиб,  В.Ч.га нисбатан ЭКҲ 150 баравари миқдорида, яъни 30.409.500 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Киритилди: 15:42 14.06.2019. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!