Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

27-ўлим: Коронавирусдан зарарланган қашқадарёлик эркакнинг шифокорга кеч мурожаат қилиши унинг вафотига сабаб бўлди 

27-ўлим: Коронавирусдан зарарланган қашқадарёлик эркакнинг шифокорга кеч мурожаат қилиши унинг вафотига сабаб бўлди 

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли  С.Ҳ. шу йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Янгийул туманига бориб, 12 июнь куни Тошкент-Қарши тезюрар (Афросиёб) поездида яшаш манзилига қайтган. Орадан уч кун ўтиб, яъни жорий йилнинг 15 июнь куни тана ҳарорати кўтарилган ва у узоқ вақт уй шароитида даволаниб келган.

Бемор (эркак киши) бундан аввал, охирги 5 йил давомида қандли диабетнинг оғир кечиши ташхиси билан диспансер назоратида туриб,  даволаниб юрган.

29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилгач, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси реанимацияга бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Мутахассислар томонидан  стандартлар асосида кўрсатилган  реанимацион муолажаларига  қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Киритилди: 23:51 01.07.2020. Ўқилди: 5203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!