Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

26 нафақахўрнинг қотили: “Нечта инсонни ўлдирганимни эслай олмайман!”

26 нафақахўрнинг қотили: “Нечта инсонни ўлдирганимни эслай олмайман!”

26 нафар россиялик нафақахўр аёлларни ўлдиришда гумон қилинган Радик Тагиров ўз айбига иқрор бўлди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Татаристонда 2011 йилдан 2012 йилгача Россиянинг 12 минтақасида 26 нафақахўрнинг қотиллигида гумонланган шахснинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.

Тагировнинг терговчиларга маълум қилишича, у биринчи қурбонига уйи йўқлиги ва очлиги сабабли ҳужум қилган. Аммо шунинг билан бирга ҳаракатларини талончилик билан чеклаши мумкин бўлганлигини маълум қилган.

“Лекин мен нима учундир бундай қилмадим. Мен буни тушунтириб беролмаяпман”, - деган гумонланувчи сўроқ пайтида.

Шунингдек, ундан қанча одамни ўлдирганлиги сўралганида “Нечта инсонни ўлдирганимни эслай олмайман!” дея жавоб қайтарган.

Киритилди: 22:03 01.12.2020. Ўқилди: 7683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!