Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

2100 йил: миллионлаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин

2100 йил: миллионлаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин

Аср охирига келиб, ҳар 100.000 кишидан 73 нафари иқлим инқирози туфайли юзага келган экстремал ҳароратлардан ўлиши мумкин. Иссиқхона чиқиндиларини кескин камайтириш орқали ҳалокатли оқибатларнинг олдини олиш мумкин, дейди олимлар.

Бу ҳақда “ekolog.uz” хабар бермоқда.

“Climate Impact” лабораториясининг бир гуруҳ олимлари 2100 йилга келиб, иқлим инқирози натижасида келиб чиққан тўлқин ва чақнашлар йилига бир неча миллион одамни ўлдириши мумкинлигини ҳисоблаб чиқишди. Агар углерод чиқиндиларининг кескин камайишига эришилмаса, ҳар 100.000 кишидан 73чи асрнинг охирига қадар юқори ҳароратдан нобуд бўлади. Масалан, агар Ер аҳолиси бу вақтга қадар 10 миллиард кишини ташкил қилса, у ҳолда ҳар йили 7,3 миллион одам жазирамадан ўлиши мумкин.

Бангладеш, Покистон ва Судан каби минтақаларда ўлим даражаси ҳар 100 минг кишига 200 тагача кўтарилиши мумкин.⠀

“Climate Action Tracker” мутахассислари сўнгги йилларда баъзи мамлакатларда иссиқхона газлари эмиссияси камайишни бошлаганини таъкидлашмоқда.

Киритилди: 04:00 14.08.2020. Ўқилди: 9934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!