Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2030 йилга бориб Тошкент шаҳри аҳолиси 12 млндан ошиши мумкин

2030 йилга бориб Тошкент шаҳри аҳолиси 12 млндан ошиши мумкин

2030 йилга бориб Тошкент шаҳри аҳолиси 12 миллиондан ошиши мумкин, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида эса яна 24 миллион киши яшайди. Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр ҳамда Calatrava Grace Corporation компанияси ижрочи директори Майкл Селлман Ўзбекистоннинг урбанистик келажагига доир ана шундай тахминнинг билдирди, дея хабар беради Халқ сўзи .

Воқеалар ривожининг яна бир тахминий йўналишига кўра, келгусида Наманган, Самарқанд, Андижон, Бухоро ва Нукус шаҳарлари Қарши, Қўқон, Чирчиқ, Фарғона, Жиззах ҳамда Урганч шаҳарларини қувиб ўтиб, йирик марказларга айланади. Тошкент ёки унга яқин жойлашган иккинчи даражали катта шаҳарлар атрофида йўлдош-шаҳарчалар бунёд этилиши эҳтимоли ҳам бор.

Старр ва Селлманнинг фикрича, Ўзбекистон ўртадан юқори даражадаги даромадли мамлакатлар схемаси асосида ривожланса, яқин ўн йилликлар ичида у мислсиз юқори урбанизацияга эришади. Бу эса ҳозирнинг ўзидаёқ йилига миллионлаб янги шаҳар уйлари қуриш заруратини кўрсатиб турибди. Айни пайтда мамлакатда миллионлаб шаҳар уйларига эҳтиёж мавжуд. Турар жой етишмовчилиги аллақачон йилига 100 мингтадан ортмоқда.

Manba: zamin. uz

Киритилди: 20:28 12.02.2019. Ўқилди: 1957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!