Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

2026/2027-ўқув йилидан олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фани жорий этилади

 2026/2027-ўқув йилидан олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фани жорий этилади

Бу фан талабаларни тадбиркорлик асослари ҳамда бизнес юритиш имкониятлари билан таништиришга хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёев олий таълим битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича тақдимот билан танишди.

Тақдимотга кўра:
▪️жорий йилда 360 та олийгоҳ ва 750 та факультет миқёсида меҳнат ярмаркалари ўтказилади
▪️ҳар бир йўналиш бўйича мингдан ортиқ иш берувчилар билан учрашувлар ва workshop’лар ташкил этилади
▪️8 мингдан ортиқ лойиҳа учун 500 млрд сўм йўналтирилиб, 10 мингга яқин ёш банд қилинади.

Шунингдек, стартапларни қўллаб-қувватлаш, spin-off корхоналарга талабаларни жалб этиш ҳамда битирув ишларини иш берувчи корхоналарда ҳимоя қилиш амалиёти кенгайтирилади.

Киритилди: Бугун 08:14. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!