Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

2024 йилга келиб сизнинг уйингизда ҳам роботлар пайдо бўлиши мумкин!

2024 йилга келиб сизнинг уйингизда ҳам роботлар пайдо бўлиши мумкин!

Juniper Research аналитик компаниясининг янги изланишларига кўра, 2024 йилда 74 миллиондан зиёд роботлар ишлаб чиқарилади. Маълумот учун: жорий йилда 28 миллионга яқин роботлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Шу билан бирга, уй ишларига ёрдам берувчи робот-чангютгич ва  робот-майса ўрувчи сингари қурилмалар 2019 йилда 19 млн дона, 2024 йилда эса 20 млн ишлаб чиқарилади. Бир сўз билан айтганда, асосий ўсиш роботларнинг бошқа сегментига тегишли бўлади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, ишлаб чиқарувчилар роботларнинг таълимий жиҳатларига, аниқроғи, уларнинг дастурий таъминоти ва янги функцияларини янгилаш орқали фойдаланувчиларнинг кўпроқ эътиборини қаратишга ҳаракат қилишмоқда. Айнан шу факторлар яқин беш йил ичида фойдаланувчилар учун мўлжалланган роботларга бўлган талаб ошишида асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Киритилди: 05:45 07.08.2019. Ўқилди: 1225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!