Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.
Шундай қилиб, лавлагининг минимал нархи 21,8 фоиз, лимонники 16,7 фоиз, қизил сабзиники 14,4 фоиз, гречканики 10,7 фоиз, шакарники 2,8 фоиз, гуручники 2,8 фоиз, сутники 2,8 фоиз, бананники 2,0 фоиз, мол гўштиники 1,7 фоиз, буғдой униники 0,6 фоиз пасайган.
10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Нархининг ошиши бўйича оқбош карам етакчи бўлди. Шу билан бирга, Тошкентда оқбош карамнинг нархи Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтлари орасида энг паст. Шундай қилиб, Душанбеда бу маҳсулотнинг нархи 2 баравар, Остонада 1,7 баравар, Бишкекда 1,2 баравар юқори.
Бодринг нархи ҳам сезиларли даражада ошди. Аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан бодринг нархи 4,3 фоиз арзон.
1 номдаги (маргарин) маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган.
*таҳлил 7-ноябрь ва 12-декабрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.