Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

2022 йилда Россидан қайси мамлакатларга пул ўтказмалари рекорд даражага етди?

2022 йилда Россидан қайси мамлакатларга пул ўтказмалари рекорд даражага етди?

2022 йилда Россиядан Қозоғистон, Грузия, Арманистон ва Қирғизистонга пул ўтказмалари ҳажми рекорд даражага етди. Бу ҳақда РБК ушбу мамлакатларга ўтказмалар статистикасига таяниб, хабар берди.

Қозоғистон Миллий банки томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан Қозоғистонга 357 миллиард тенге ёки қарийб 775,4 миллион доллар жўнатилган. Бу камида 2014 йилдан бери рекорд кўрсаткич — фақат шу йилдан бошлаб статистик маълумотлар мавжуд.

2022 йилда Россиядан Грузияга қарийб 2 миллиард доллар жўнатилган – Грузия Марказий банки веб-сайтидаги мавжуд статистик маълумотларга кўра, бу камида 2012 йилдан бери кузатилган рекорд миқдор.

2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 14,5 миллиард долларни ташкил этди – бир йил давомида бу кўрсаткич 2,6 баробарга ошди, деб хабар берган "РИА Новости" агентлигига Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати.

2022 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Россиядан Арманистонга ўтказилган пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилнинг январь-ноябрига нисбатан 4 бараварга ошиб, 3,1 миллиард долларгача етди.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида жисмоний шахслар Россиядан Қирғизистонга 2,6 миллиард доллар жўнатишган.

Киритилди: 19:27 28.01.2023. Ўқилди: 4168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!