Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

2021 йилдан автомобиль ёқилғиси нархлари ошадими? «Ўзбекнефтгаз» хабарларга муносабат билдирилди

2021 йилдан автомобиль ёқилғиси нархлари ошадими? «Ўзбекнефтгаз» хабарларга муносабат билдирилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда 2021 йилдан автомобиль ёқилғиси нархлари ошиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

Ташкилот матбуот котиби маълум қилишича, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида (АЁҚШ) автомобиль ва дизель ёқилғисининг чакана нархи эркин шаклланган бўлиб, унга биржа савдолари орқали харид қилинган улгуржи нарх, АЁҚШнинг сотиш билан боғлиқ харажатлари ва фойдаси ҳамда амалдаги қонунчиликда кўрсатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳам қўшилади.

Молия вазирлиги томонидан автомобиль ва дизель ёқилғисига тўланадиган акциз солиғи 2021 йил 1 февралдан ошиши тўғрисидаги солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Ушбу қонун лойиҳасига кўра, қуйидаги нефть маҳсулотларига ва якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилиши кўзда тутилмоқда:

Нефть маҳсулотлари:

  • 1 тонна Аи-80 бензини: амалда – 200 000 сўм, таклиф – 240 000 сўм;
  • 1 тонна Аи-80, Аи-92, Аи-93 ва Аи-95 бензини: амалда – 250 000 сўм, таклиф – 275 000 сўм;
  • 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 200 000 сўм, таклиф – 240 000 сўм;
  • 1 тонна ЭКО дизель ёқилғиси: амалда – 180 000 сўм, таклиф – 216 000 сўм.

Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи:

  • 1 тонна бензин: амалда – 378 480 сўм, таклиф – 465 530 сўм;
  • 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 346 275 сўм, таклиф – 425 918 сўм.

Юқоридаги ўзгаришлар республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127 050 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 146 108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 110 сўмга) ошиши мумкин.

Автомобильларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун газ «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан етказиб берилади.

Агар муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтмаса, юқорида кўрсатилган нефть маҳсулотлари нархида ўзгариш бўлмаслиги таъкидланган.

Киритилди: 08:45 03.12.2020. Ўқилди: 2589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!