Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

2021 йилда Ўзбекистонга қанча одам кўчиб келган?

2021 йилда Ўзбекистонга қанча одам кўчиб келган?

2021 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга жами кўчиб келганлар сони 992 нафарни ташкил этади. Ҳудудлар бўйича энг кўп келганлар сони Тошкент шаҳри (396 киши), Тошкент вилояти (370 киши) ва Қорақалпоғистон Республикаси (98 киши) ҳиссасига тўғри келади. Жиззах (5 киши), Самарқанд (6 киши) ва Хоразм (6 киши) вилоятларига нисбатан кам одам кўчиб келган.

Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (35,9 фоизи), Тожикистон (21,6 фоизи), Россия (17,1 фоизи), Қирғизистон (6,3 фоизи), Туркманистон (4 фоизи) ва бошқа давлатлар (15,1 фоизи) ҳиссасига тўғри келади.

Киритилди: 15:40 02.08.2021. Ўқилди: 3258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!