Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

2020 йилнинг энг даҳшатли фильми трейлери чиқди

2020 йилнинг энг даҳшатли фильми трейлери чиқди

2020 йилнинг энг қўрқинчли фильми деб аталган “Ёдгорлик” (Реликвия) фильмининг трейлери эълон қилинди. Ушбу кинокартинани илк бор январда, “Sandens”  кинофестивалида намойиш қилишган эди. Хабарда айтилишича, фильм кўплаб танқидчиларнинг ижобий изоҳларига сабаб бўлган ва “2020 йилнинг даҳшатли фильми”, деб аталган.

Фильм даҳшатли драма йўналишида бўлиб, прокатга АҚШда 10-июлдан чиқиши мўлжалланмоқда. Фильмдаги воқеа-ҳодисалар оилавий уйда, деменсияга дучор бўлган кампир ҳақида. Аёл қизи билан ақли заифликдан азият чекувчи онасини қидиришга тушади, аммо қанчалик уринмасин уни ҳеч қаердан тополмайди.

Кунлардан бир кун аёлнинг ўзи қизининг уйини топиб келади. Мана шу кундан бошлаб у билан қандайдир ғалати, ғайриоддий ҳодисалар рўй бера бошлайди. У “ўзга дунёдан” қайтиб келади, аммо она қизининг оиласига бир ўзи қайтмаган бўлади.

“Ёдгорлик” режиссёр Натали Эрика Жеймснинг илк дебюти. Картинанинг продюсери Жейк Жилленхол.

Фильмда Эмили Мортимер, Белла Хиткот, Робин Невин каби актёрлардан иборат ижодий гуруҳ иштирок этган.

 

Киритилди: 06:30 29.05.2020. Ўқилди: 4046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!