2020 йилнинг 11 ойида ҳудудлар бўйича энг кўп Сурхондарё вилоятида 3781 та янги оилавий корхона ташкил этилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига, республика бўйича янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг сони 16 540 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 601 тага кўпайган. Ўсиш суръати 38,5 фоизга ошган.
Энг кўп янги оилавий корхоналар ташкил этилган ҳудудлар:
Сурхондарё вилояти – 3781 та
Самарқанд вилояти – 2486 та
Фарғона вилояти – 1432 та
Андижон вилояти – 1373 та
Хоразм вилояти – 1272 та
Янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:
Саноат – 5299 та
Савдо – 5178 та
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 3260 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 1715 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 117 та