Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

2019 йилда бензин ишлаб чиқариш қисқартирилганми?

2019 йилда бензин ишлаб чиқариш қисқартирилганми?

2019 йилнинг январь—декабрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилнинг шу даврига нисбатан камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Таъкидланишича, 2018 йилнинг шу даврида 1 147,0 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 1 025,1 минг тоннани ташкил этган.

Дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди. 2018 йилда 1 080,8 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда — 1 030,5 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь—декабрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (745,7 минг тонна) қисқартирди — 698,6 минг тоннагача.

2019 йил январь—декабрь ойларида табиий газ қазиб олиш 59,4 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (60,3 миллиард куб метр).

Шунингдек, ўтган йил давомида Ўзбекистон 2,09 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (2,14 миллион тонна).

Киритилди: 12:27 24.01.2020. Ўқилди: 1570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!