Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

2019 йил Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонаси очилади

2019 йил Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонаси очилади

Татаристон пойтахтида Ўзбекистон бош консуллиги келгуси йилнинг аввалида ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда мамлакатнинг Қозондаги бош консули Фариддин Насриев маълум қилди У бу лавозимга жорий йилнинг октябрь ойи охирида тайинланган, дея хабар берди Кун.уз Қозон ОАВга таяниб.

Кеча, 16 ноябрь куни, Қозонда Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналиши сифатида тақдимоти бўлиб ўтди. Иттифоқдош давлат элчихонасидан туристик лойиҳа координатори Алишер Усмонов «КП-Казань» мухбирига тайёргарлик ҳақида гапириб берди: «Ҳозирча аниқ сана йўқ. Очилишга тайёргарлик бошланди, яқин вақт ичида жой танланади. Ҳаммаси қисқа муддатларда бўлади. Масалан, Екатеринбургдаги бош консуллик очилиши ҳақида мен атиги бир неча кун олдин билдим».

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг августида Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Қозон шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонасини очиш таклифини кўриб чиқди. Ўшанда Татаристон ҳукуматига бунинг учун хизмат ва уй-жой биноларини ажратиш тавсия қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлаганди.

Manba: azon. uz

Киритилди: 20:47 17.11.2018. Ўқилди: 1228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!