Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2016-2022 йилларда кимёвий маҳсулотлар экспорти 1,5 баробардан зиёд ошди

2016-2022 йилларда кимёвий маҳсулотлар экспорти 1,5 баробардан зиёд ошди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари 2016-2022 йилларда кимё ва газ-кимё маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқариш динамикасини таҳлил қилди.

Жаҳон бозоридаги беқарорлик ва рақобатбардош импортнинг ўсишига қарамай, 2016-2022 йилларда кимё саноати ривожланишда ижобий натижаларга эришди. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми қиёсий нархларда 11,7% га, шу жумладан кимёвий маҳсулотлар (4,9%), резина ва пластмасса маҳсулотлар (47,9%) каби асосий компонентлар бўйича ошди.

Тармоқ таркибида энг катта улуш минерал ўғитларга тўғри келди. Уларни ишлаб чиқариш мутлақ ҳисобда 20,7% га, шу жумладан азот 18,7% га, фосфор 11,9% га, калий 43,4% га ошди.

Азотли ўғитлар сегментида карбамид ишлаб чиқариш сезиларли даражада, аниқроғи 50% га, аммиакли селитра ишлаб чиқариш 10% га ошди. Ушбу турдаги маҳсулотларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчилари қаторига "Навоийазот" АЖ ва "Фарғонаазот" АЖ киради. Умумий карбамид ҳажмининг 80% и ва аммиакли селитранинг 72,2% и уларнинг ҳиссасига тўғри келади. "Деҳқонобод калий заводи" томонидан 199,5 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Бу калийли ўғитларнинг барчаси демакдир.

Сода кули ишлаб чиқаришда барқарор ўсиш динамикаси қайд этилди. Кўриб чиқилаётган давр учун унинг ҳажми 1,6 баравар ошди. Ички талабнинг ўсиш омили акрил, винил ва синтетик полимерлар асосидаги бўёқ ва локларни ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш динамикасига таъсир кўрсатди – 135,6%. Бу эса маиший кимё секторининг ривожланишига кўмак берди.

Полиэтилен (29,4%), полипропилен (23,8%) ва юқори қўшимча қийматга эга бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўсиш тенденцияси қайд этилган технологик ўзгаришларнинг омилларидан бири бўлди. "Шўртан ГКК" МЧЖ ва "Uz-Kor Gas Chemical" МЧЖ ҚК газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи мавқеини мустаҳкамлади.

Таҳлил қилинаётган даврда кимёвий маҳсулотлар экспорти ҳажми 1,5 баробардан зиёд ошди. Аммо шу билан бирга ички бозорнинг импорт ҳажми ҳар йили ўртача 16,6 фоизга кенгайди. Бу эса кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда мавжуд қувватлардан етарлича фойдаланилмаётганини кўрсатади.

Кимёвий маҳсулотларга талаб ошишини ҳисобга олиб, ўзимизда ишлаб чиқаришини кенгайтириш орқали ички бозордаги эҳтиёжни қондириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган. Бунинг учун кимёвий ва технологик кластерлар ташкил этилади. Бу хорижий инвесторларни жалб қилади, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро таъсирини кучайтириш, шунингдек, янги технологияларни татбиқ этишга асосланган янги инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришга туртки беради.

Киритилди: 13:28 25.03.2023. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!