Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2003 йилги воқеа сабаб бугун Ироқ аёллари фарзанд кўришга қўрқиб қолишган

2003 йилги воқеа сабаб бугун Ироқ аёллари фарзанд кўришга қўрқиб қолишган

АҚШнинг Ироққа бостириб кирганидан бери 16 йил ўтди, аммо унинг излари ва таъсири кечагидай янги.

Фаллужанинг кимёвий қурол билан қулашини жонли эфирда томоша қилган дунё жамоатчилиги, бугун эса ўша қирғинларнинг Ироқ жамиятига зарар етказган.

Фаллужада ишлатиладиган кимёвий моддалар туфайли чақалоқлар органлар этишмовчилиги билан туғилмоқда. Fallujah B. Defects номи остида Тwitter ижтимоий тармоғида янги туғилган носоғлом чақалоқларнинг расмлари омма эътиборига ҳавола қилинмоқда.

2004 йилда, яъни АҚШнинг Ироққа бостириб кирганидан бир йил ўтиб, Буш маъмуриятининг биринчи ҳаракати Фаллужа шаҳрига уюштирилган даҳшатли ҳужум эди. Минглаб АҚШ аскарлари Фаллужани ҳаводан ва қуруқликдан оғир қуроллар билан йўқ қилишди.

АҚШ томонидан Фаллужада ишлатилган ушбу кимёвий қуроллар терида куйиш ва бошқа касалликларга олиб келмоқда.

Рақамли нашриёт институтининг ҳисоботига кўра, 1945 йилда Хиросима ва Нагасакида қайд этилган саратон, лейкемия ва болалар ўлими даражаси, бугун  Фаллужада анча юқори.

Ушбу ҳисоботлар Фаллужадаги ёш аёллар ногирон туғилишларнинг кўпайиши сабабли фарзанд кўришдан жуда қўрқиб қолишганини исботлади.

2004 йилда АҚШ томонидан Ироқда ишлатилган оқ фосфор ўта юқори ҳароратларда одамнинг терисидан суякларига қадар куйдириши мумкин ва минтақада оқ фосфор ишлатилиши натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони номаълум.

Киритилди: 07:15 20.11.2019. Ўқилди: 5008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!