Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

+18. Россияда муҳожир 19 ёшли талаба қизни туни билан зўрлади

+18. Россияда муҳожир 19 ёшли талаба қизни туни билан зўрлади

Санкт-Петербургда мутлақо даҳшатли ҳодиса содир бўлди. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Тожикистондан келган муҳожир 19 ёшли талаба қизга жинсий зўравонлик қилган.

Полицияга шикоят қилган қиз кечқурун муҳожир уни машинага судраб борганини, кейин эса уни тун бўйи зўрлаганини айтди. Талаба қиз йигитдан шавқат сўраб ялинган, аммо муҳожир уни машинадан чиқармаган. Фақат эрталаб жабрланувчи қочишга муваффақ бўлди, дея хабар беради Piter.tv нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга асосланиб.

Манбага кўра, айбланувчи ушланган. У 1997 йилда туғилган йигит бўлиб чиқди. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси ("Зўрлаш") бўйича жиноий иш қўзғатилган, агар айбдор деб топилса, тожикистонлик фуқаро уч йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:46 28.06.2020. Ўқилди: 22446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!