Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

+18. Жиззахда мудҳиш фожиа: икки киши вафот этди, уч киши эса жонлантириш бўлимида (ВИДЕО)

+18. Жиззахда мудҳиш фожиа: икки киши вафот этди, уч киши эса жонлантириш бўлимида (ВИДЕО)

Жиззах. 2020 йил 02 июль куни соат 15:00 ларда Ғаллаорол тумани Оқтом МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 “Ғаллаорол-Ўсмат” йўлининг 40 км.да 35 ёшли Б.Р. “Nexia” русумли автомашинани Ғаллаорол йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, автомобиль бошқарувини йўқотиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли О.Х.нинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда, “Damas” русумли автомашина йўловчилари 42 ёшли Э.С., ва 47 ёшли Ш.Э.лар тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

“Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси Б.Р., йўловчиси 28-ёшли Ф.А. ва 15 ёшли Б.Н.лар Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:47 04.07.2020. Ўқилди: 11229 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!