Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

+18. Даҳшат! Авф этилган эркак одам аъзосидан овқат тайёрлаб, қариндошларига едирмоқчи бўлди

+18. Даҳшат! Авф этилган эркак одам аъзосидан овқат тайёрлаб, қариндошларига едирмоқчи бўлди

Қамоқдан муддатидан олдин озод қилинган Оклахома штатининг 42 ёшли фуқароси уч марта қотиллик содир этган ва яқин қариндошларига қурбонлардан бирининг юрагини едирмоқчи бўлган. Бу ҳақда Oklahoman нашри хабар берди.

2017 йилда Лоуренс Пол Aндерсон гиёҳванд моддалар савдоси ва қуролни ноқонуний сақлаш учун 20 йилга ҳукм қилинди. Бироқ, 2020 йил бошида, штат губернатори афв этиш кенгашининг тавсиясига кўра, жазони тўққиз йил билан алмаштирди ва гумонланувчи уч йилдан сал кўпроқ вақт ўтгач, ўтган йилнинг январида озод қилинди.

У меҳмонхонага жойлашди, аммо кўп вақтини Чиккашдаги (Оклахома Сити чеккасидаги) 67 ёшли амакиси Леон Пенинг уйида ўтказди. 9 февраль куни тушдан кейин Aндерсон 41 ёшли қўшнининг уйига ташриф буюрди. У ерда жанжал юзага келди ва эркак аёлни ўлдирди. Кейин унинг юрагини кесиб олиб, уйга қайтди ва шу тарзда "жинларни озод қилиш" умидида юракни картошка билан бирга пиширди.

У амакиси ва холасини кечки овқатни ейишга ундай олмади: улар Aндерсоннинг қўлидан қонга бўялган овқатни қабул қилишдан қатъий бош тортдилар. Ғазабланган эркак пичоқни олиб, уй эгаси ва унинг тўрт яшар неварасини ўлдирди, шунингдек, хотинига жиддий жароҳат етказди. Пол жиноят содир этилган жойда қўлга олинди. 

Суд жараёнида Aндерсон айбини тан олди ва уни гаров эвазига озод қилмасликларини сўради. Унга психологик ва психиатрик экспертиза тайинланди.

Киритилди: 11:34 25.02.2021. Ўқилди: 5701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!