Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

+15. Тошкентда яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

+15. Тошкентда яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

2020 йил 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4022 (+15) нафарни ташкил этмоқда.
 
? Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 
 
Ҳозирда мамлакатимизда 759 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда. 
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 

Киритилди: 10:02 06.06.2020. Ўқилди: 3828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!