Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

+149. Тошкент ва Андижонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

+149. Тошкент ва Андижонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

2020 йил 12 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12855 (+149) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45  нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Андижон  вилоятида ( шундан 11 нафари  коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 нафари эса аҳоли орасида)  76 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида  аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ( 60 фоиз) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5073  нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 17:02 12.07.2020. Ўқилди: 3878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!