Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

149 нафар янги бемор, иккита қурбон: Ўзбекистонда коронавирус статистикаси ўзгарди

149 нафар янги бемор, иккита қурбон: Ўзбекистонда коронавирус статистикаси ўзгарди

2020 йил 21 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 789 (+149) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 91 нафари Наманган вилояти, 20 нафари Андижон вилояти, 11 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари Қорақалпоғистон, яна 8 нафари  Бухоро вилояти, 7 нафари Навоий ва 4 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайҳонтоҳур  туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

Айни пайтда юртимизда 47932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 3422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 10:07 21.09.2020. Ўқилди: 3502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!