Хитойлик геологлар Хитой шимоли-шарқидаги Ляонин провинциясида 1440 тонна қимматбаҳо метал заҳирасига эга бўлган мамлакатдаги энг йирик даражадаги олтин конини топдилар.
Бу ҳақда Хитой табиий ресурслар вазирлиги WeChat маълум қилди.
Дадонггоу конидаги олтин концентрацияси ўртача бир тонна учун 0,56 граммни ташкил қилади. 3100 километрдан ортиқ чўзилган руда танаси 115 метрдан 913 метргача чуқурликда жойлашган бўлиб, ўртача қалинлиги 263 метр ва максимал 513 метрни ташкил қилади.
Баёнотда таъкидланишича, лойиҳа Хитойнинг стратегик олтин заҳираларини оширади ва "Ляонинг вилоятида жаҳон даражасидаги олтин қазиб олиш базасини яратиш учун катта аҳамиятга эга".