Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

115 млн сўм жиноий зарар давлат фойдасига ундирилди

115 млн сўм жиноий зарар давлат фойдасига ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими иш юритувида  бўлган ижро ҳужжати бўйича 29.04.2020 йил куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2020 йил 27 апрелдаги ҳукми билан судланган З.З.га оид жиноят иши юзасидан давлат фойдасига етказилган 115 млн. сўм зарар пул маблағларини солиқ органлари орқали давлат бюджети ҳисобига ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим ижро иш юритувига 2020 йил 29 апрель куни келиб тушганди.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ  бўлим давлат ижроси Х.А.Маннопов шу куни ижро иш юритишни кўзғатиш хақида қарор қабул қилган.

Масофадан туриб олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 19.05.2020 йилда қарздорлик тўлиқ қопланиб, Бюронинг депозит ҳисоб рақамидан Учтепа давлат солик инспекция ҳисоб рақамига 2020 йил 19 май куни  ўтказиб берилди.

Киритилди: 19:12 28.05.2020. Ўқилди: 1786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!