Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

101 ёшли момога “Шуҳрат” медали топширилди

101 ёшли момога “Шуҳрат” медали топширилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан бир гуруҳ 100 ёшдан ошган ватандошларимиз “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Улар сафида Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли туманидан Алтин момо Жақсимуратова ҳам бор.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов байрам арафасида нуроний момо хонадонида бӯлиб, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан муборакбод этди. Табаррук онахонга “Шуҳрат” медали ҳамда байрам совғасини топширди.

–Бундай кунларга етказганига беҳисоб шукроналар қиламан. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, фарзандларимиз бахтли бӯлсин. Биз кекса авлод вакилларига кӯрсатилаётган ғамхӯрликдан мамнунмиз, – дея дуога қўл очди 101 ёшли Алтин момо Жақсимуратова.

Киритилди: 18:38 31.08.2021. Ўқилди: 2775 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!