Бир йил аввал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари болалар уйида рўй берган даҳшатли воқеалардан хабардор бўлишди. Тергов натижаларига кўра, ижтимоий муассасанинг бир нечта ходимлари 10 йил давомида болаларни зўрлаб келишган.
Ёш ўғил болаларга нисбатан зўравонлик ҳаракати директорнинг собиқ муовини, учта ўқитувчи ва фотосуратчи томонидан амалга оширилган. Айтиш керакки, фотосуратчи олинган тасвирлар билан беҳаё видео тайёрлаганини бошқаларга ўхшаб рад этгани йўқ.
Уларнинг ҳар бири ўз ҳаракатларига қонуний жавоб берадилар. Болалар уйининг собиқ директори ҳам бепарволиги учун жавоб бериши қайд этилди.
Маълум бўлишича, болалар 10 йил давомида директорга бўлган ишлар ҳақида айтишган, аммо у ҳеч қачон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаган.