Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

1-сонли Республика клиник шифохонаси ёпиладими?

1-сонли Республика клиник шифохонаси ёпиладими?

Сўнгги пайтда ижтимоий тармоқларда 1-сонли Республика клиник шифохонаси (С. Азимов кўчасидаги собиқ Главташкентстрой шифохонаси) ёпилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Ахборот қанчалик ҳақиқатга яқинлигини аниқлаш мақсадида мазкур шифохонанинг бош врачи Анвар Ҳусановга мурожаат этилди.

— Ижтимоий тармоқларда берилаётган ушбу маълумотлар умуман асоссиз, — дейди А.Ҳусанов. — Шифохонамиз тўлиқ қувватда фаолият кўрсатмоқда. Унинг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш, шифокорларнинг касбий моҳратини, малкасини ошириш бўйича истиқболли режалар тузилган.

Шифохонада 15 йўналишда, яъни 8 терапевтик, 7 та хирургик (режали, шошилинч) касалликлар даволанади. Унда фаолият кўрсатаётган 124 нафар шифокорларнинг 2 нафар фан доктори, 11 нафар фан номзоди, 46 нафар олий тоифали, 7 нафар биринчи тоифали ва 22 нафар иккинчи тоифали мутахассислардир.

Тиббиёт муассасаси ходимлари Россия (Санкт-Петербург)нинг етакчи клиникаларида малака ошириб келдилар. Ҳозирги кунда Ҳиндистон, Туркия, Корея ва Россия давлатларига мутахассисларни малака оширишга юбориш режалаштирилган.

Сўнгги икки йилда шифохонада Россия, Корея ва Польша мамлакатларидан юқори малакали олимлар таклиф қилиниб, улар билан ҳамкорликда 24 беморда 3 турдаги мураккаб операциялар амалга оширилди.

Клиника Литва давлатининг Каунас Республика шифохонаси, Ёнсе университети (Корея) ва Меданта (Ҳиндистон) клиникалари билан ҳамкорлик меморандумини тузган. Жанубий Кореянинг «Шарм» ихтисослаштирилган клиникаси билан шифохонанинг травматология ортопедия ва лаборатория бўлимларида давлат-хусусий шерикчилик шартларида ҳамкорлик қилиш буйича ишлар муҳокама қилинмоқда.

Шифохонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва мутахассислар малкасини ошириш бўйича ҳам бир қатор ишлар режалаштирилган.

Жумладан, мутахассисларини чет эл клиникаларида ўрта ва узоқ муддатли малака ошириши буйича ишларни давом эттири, бир қатор бўлимларда жорий таъмирлаш ишларини якунлаш, замонавий тиббий жиҳозлар харид қилиш, замонавий даволаш-диагностика стандартлари асосида кам инвазив эндохирургик амалиётларни тадбиқ этиш каби ишлар шулар сирасига киради. Шунингдек, шифохонада қон томир ва кардиохирургия бўлимларини ташкил этиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:55 05.07.2020. Ўқилди: 3154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!