Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

1 мартдан юртимизда нималар ўзгаради?

1 мартдан юртимизда нималар ўзгаради?

Баҳорнинг илк кунидан юртимиз қонун ижрочилиги соҳасида кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида Ҳуқуқий ахборот канали маълумот берди. 

Ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмаган жисмоний шахс бўйича – шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек, қарздор – юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади (https://lex.uz/docs/5124086).

Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. 

Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Киритилди: 12:09 28.02.2021. Ўқилди: 5351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!