Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

1 декабрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 декабрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

2019 йил 1 декабрдан бошлаб кутилаётган айрим ўзгаришларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Солиқ органларининг ягона ахборот тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 10.07.2019 йилдаги ПҚ-4389-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имконини берадиган, солиқ ҳисоботини топшириш тизими билан интеграция қилинган бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиши ва жорий қилиши белгиланган.

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари махсус лицензияга эга дорихоналар томонидан реализация қилинади

Президентнинг «Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ – 4438-сонли қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим ва уларнинг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурининг 2-бандига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган.

Объектларни баҳолашнинг ягона миллий стандартларини тасдиқланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига Адлия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар энг яхши хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида, мулкчилик шаклидан қатъи назар объектларни баҳолашнинг ягона миллий стандартларини тасдиқлаш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

Чегарадош давлатлар шаҳарлари ўртасида транспорт алоқаларини таъминлаш бўйича режа ишлаб чиқилади

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 13.08.2019 йилдаги ПФ-5781-сонли Фармонида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар халқаро аэропортлар йўловчиларига қулай логистика яратиш учун мамлакатимиз ва чегарадош давлатлар шаҳарлари ўртасида транспорт алоқаларини (автобус ва темир йўл қатновлари) таъминлаш бўйича режа ишлаб чиқиши лозимлиги белгиланган.

Киритилди: 15:21 20.11.2019. Ўқилди: 6861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!