Бу бўйича янги тартиб жорий қилинмоқда.
📩 Унга кўра, чиқинди хизматларидан қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасигача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақамидан СМС-хабарнома юборилади.
⏳ Шу пайтдан бошлаб, огоҳлантириш юборилганидан кейин қарздорликни бартараф этиш учун 5 кун муҳлат берилади.
❌ Абонентлар томонидан белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаса, уларда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинча чекланади.
Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши билан автоматик тарзда ечилади.
🗓 Ушбу тартиб 2025 йилнинг 1-июлидан бошлаб чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун 1-августдан қўлланилади.