Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

1 апрелдан кўпгина солиқ имтиёзлари бекор қилинади

1 апрелдан кўпгина солиқ имтиёзлари бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида солиқ сиёсатини такомиллаштириш мавзусида маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида янги таҳрирдаги Солиқ кодексидаги меъёр ва имтиёзлар ҳақида ҳам сўз борди. Унга мувофиқ, Солиқ кодексининг эски таҳририда назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бекор қилиниши белгиланган. 

Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган таълим, тиббиёт, маданият, маиший хизмат бўйича солиқ имтиёзлари сақланиб қолинди. 

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучини йўқотмайди.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан солиқ имтиёзлари беришнинг янги принципи жорий этилди. 

Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари (ҚҚС, акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари) Президент қарори билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш ва уч йил муддатга берилиши мумкинлиги белгиланди.

Киритилди: 09:54 18.02.2020. Ўқилди: 3564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!