Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Индонезияда тошда чизилган энг қадимги расм топилди

Индонезияда тошда чизилган энг қадимги расм топилди

Археологлар Индонезиядаги Сулавеси оролининг жанубидаги ғордан камида 45 минг йилдан зиёд бўлган соқолдор чўчқа тасвирини топишди. Чизма қизил охра (сариқ ёки қизил тусли минерал бўёқ)да қўлланилган.

Sciyencye Advances илмий журналида таъкидланганидек, тафсилотлар дастлаб учта чўчқа ва ноаниқ бошқа бир ҳайвон бўлганлигини кўрсатади.

"Чизмаларни яратган одамлар биз каби замонавий эди. Улар ҳар қандай нарсани чизиш қобилияти ва воситаларига эга бўлган", деди "Sciyence Advances"да чоп этилган мақола муаллифи Максим Оберт. Унинг сўзлари BBC News томонидан келтирилган.

Мутахассислар энди Индонезиянинг шарқий қисмида 60-70 минг йил олдин Жануби-Шарқий Осиёга келган Homo sapiens (онгли инсон) даврига тегишли бўлган тош санъатининг бошқа намуналарини топишга умид қилишмоқда.

Топилма инсоннинг бадиий ифода тарихи Европада бошланганини шубҳа остига қўяди.

Г.Холдорова тайёрлади.

Киритилди: 03:00 16.01.2021. Ўқилди: 1984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!