Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда ноқонуний диний таълим бериб, болаларни калтаклаган шахс қўлга олинди

Тошкентда ноқонуний диний таълим бериб, болаларни калтаклаган шахс қўлга олинди

2020 йил декабрь ойида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Жанггоҳ» маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи А. исмли шахс ўз яшаш жойида ноқонуний тарзда хужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бергани аниқланган.

Ислом таълимотидан сабоқ берган шахснинг ушбу фаолиятга рухсати ва маълумоти бўлмаган.

Вояга етмаган болаларга таълим бериш жараёнида, уларнинг тана аъзоларига ўқлов билан уриб, турли даражада жароҳат етказган.

Маълумотга кўра, болаларнинг ота-оналари диний таълим учун 150-200 АҚШ доллари бериб келишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўрта даражада шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:57 11.01.2021. Ўқилди: 2456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!