Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда 12 январдан сув таъминоти тикланади

Андижонда 12 январдан сув таъминоти тикланади

"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра,  2021 йил 9 январь куни Андижон шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи, диаметри 1400 мм. бўлган "Хонобод-Андижон" марказий ичимлик суви қувурининг сув тақсимлаш зулфини (задвижка) об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида ёрилиб, фавқулодда носозлик юзага келган.

Ушбу тасодифий ҳолат туфайли Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Ҳолатни бартараф этиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва “Андижон сув таъминоти “ МЧЖ томонидан тезкор чора-тадбирлар белгиланиб, махсус штаб ташкил қилинди.

Бундан ташқари, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, “Электр тармоқлари корхонаси”, "Ҳудудгазтаъминот", Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Автомобиль йўллари бошқармаси, тиббиёт ва бошқа ташкилотларнинг 120 нафар ходими ҳамда 15 та махсус техника жалб этилди.

Андижон шаҳри ва тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Жалақудуқ туманида жойлашган "Пахтакор" ерости сув олиш иншооти орқали Андижон шаҳрида яшовчи аҳолининг 35 фоизи ичимлик суви билан таъминланмоқда.

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида қўшимча равишда 60 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари ва 150 нафар ишчи-ходим жалб этилиб, Андижон шаҳар ва туманининг сув таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Юзага келган фавқулоддаги носозлик 11 январь куни тўлиқ бартараф этилиб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни йўлга қўйилади.

Амалга оширилаётган ишлар ва ҳолат тўғрисида доимий равишда "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамиятининг расмий саҳифалари орқали маълумотлар бериб борилади.

Киритилди: 11:46 11.01.2021. Ўқилди: 2208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!