Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон Президенти ўз истеъфоси борасида музокара бошлади

Қирғизистон Президенти ўз истеъфоси борасида музокара бошлади

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбеков Бош вазир Садир Жапаров билан истеъфога чиқиш тўғрисида музокараларни бошлади. Бу ҳақда РИA Новости давлат раҳбари матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

"Ҳа, музокаралар олиб борилмоқда, музокаралар давом этмоқда", деди Қирғизистон раҳбарининг матбуот котиби Толгонай Стамалиева.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Садир Жапаров мамлакат президентининг истеъфосини талаб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Жапаровнинг айтишича, у бош вазир сифатида қанча вақт ишлашини билмайди, чунки янги парламент сайловлари кутилмоқда. У мамлакатда аввал конституциявий ислоҳот ўтказилишини, сўнгра сайловни эълон қилишини истисно қилмади.

Киритилди: 18:16 14.10.2020. Ўқилди: 5242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!