Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Шайх Алоуддин Мансур вафот этди

Шайх Алоуддин Мансур вафот этди

Ўзбек халқи ва Ислом олами учун яна бир буюк олимини йўқотди.  Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ вафот этганлари ҳақида хабар келди. 

Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.

Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди. Шундан кейин шайх Алоуддин Мансур 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази»ни ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус, туркман, қозоқ ва қирғиз тилларига таржима қилинди. 

Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари ҳам нашр этилган эди.

Аллоҳ раҳмат қилсин, қилган хизматлари учун улуғ ажрлар билан сийлаб, саҳв-у хатоларини мағфират қилсин. Яқинлари ва қариндош-уруғларига сабри жамил тилаймиз.

Киритилди: 17:06 13.10.2020. Ўқилди: 5209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!